АсосийJamiyat

Боёвут тумани ХТБ собиқ иқтисодчиси 4 нафар фуқаронинг 65 000 АҚШ доллари ва 240 млн сўмини алдаб қўлга киритгани аниқланди

'Боёвут тумани ХТБ собиқ иқтисодчиси 4 нафар фуқаронинг 65 000 АҚШ доллари ва 240 млн сўмини алдаб қўлга киритгани аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузурида Департаментнинг берган хабарига кўра, департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими собиқ иқтисодчиси Г.А. ва бошқалар 2020-2021 йилларда бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М., М.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаб бериш эвазига 4 нафар фуқаронинг жами 65 000 АҚШ доллари ва 240 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар