АсосийDunyo

Ғайритабиий совуқ: Қозоғистонда -30, -43 даража, Россияда қорли бўронлар...

'Ғайритабиий совуқ: Қозоғистонда -30, -43 даража, Россияда қорли бўронлар...'ning rasmi

Қозоғистоннинг жанубида -30 даража, шарқида -43 даражагача совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда "Казгидромет" хабар берган. 

Қозоқ синоптиклари келаётган уч кунликда совуқ арктик антициклон Қозоғистоннинг барча ҳудудларига таъсир этишини маълум қилган.  

Антициклондан Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида (асосан, Ўзбекистон билан чегарадош) -25 -30 даражагача, шарқий вилоятларида -43 даражагача совуқ ҳароратлар бўлиши прогноз қилинди.

Синоптиклар Россиянинг учта ҳудудида ҳам ғайритабиий совуқни башорат қилишди.

"РИА Новости" хабарига кўра, Волга минтақасида ғайритабиий совуқ об-ҳаво кузатилди. Бошқирдистон, Удмуртия ва Оренбург вилоятида синоптиклар 40 даражагача совуқ бўлишини тахмин қилмоқда.

Бошқирдистонда гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги маҳаллий департаменти бўрон ҳақида ҳам огоҳлантирган.

“8—10 январь кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда қаттиқ совуқ, кечаси ва эрталаб ҳавонинг минимал ҳарорати минус 40-42 даражагача пасайиши кутилмоқда”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси хабарида. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Удмуртия бош бошқармаси маълумотларига кўра, бугун республика бўйича минус 30 дан минус 35 гача бўлади, 11 январь куни эса вилоят гидрометеорология марказида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати етти ва ундан ортиқ даражани ташкил қилади. 

Ўзбекистонда ҳам 10-15 январь кунлари аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти.

    Бошқа янгиликлар