Ўз шахсига эътиборни жалб қилиш йўлида шаҳзода Гарри кўплаб сирларни очиб ташламоқда. Унинг навбатдаги шов-шуви Америка эшикларини ёпиши мумкин, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Гап шундаки, шаҳзода бир вақтлар кокаин ва галюцинацияга олиб келувчи қўзиқоринлар истеъмол қилганини тан олди.
АҚШ қонунларига кўра, мамлакат ҳудудида бўлиш учун виза индивидуал асосда берилади. Аризачининг ҳозири ёки ўтмиши виза берилмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
Гарри ёшликда наркотик моддалар истеъмол қилганини ўз мемуарларида тан олган.
The Mirror шаҳзода Гарри АҚШда қайси виза асосида яшаётгани номаълумлиги, аммо бу спортчи ёки санъаткорларга бериладиган 3 йиллик О-1 турдаги виза, деган тахминлар борлигини ёзмоқда. Бу эса британиялик тез орада визасини узайтириши кераклигини англатади. Виза ололмаса, шаҳзода мамлакатдан депортация қилиниши ҳам мумкин.






