Ховос тумани Мустақиллик маҳалласи Туркистон кўчасига йўналтирилган ўрта босимли Д 89 мм бўлган газ қувурини машина уриб юбориши натижасида авария юзага келган.
Бу ҳақда "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали хабар берди.
Натижада 200 та хонадонда газ таъминоти узилди. Ҳозирда аварияни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
"Бу ҳақида қўшимча маълумот берилади" дейилади хабарда.






