АсосийJamiyat

Бухородан Тошкентга келаётган Афросиёб поезди носозлик сабабли тўхтаб қолди

'Бухородан Тошкентга келаётган Афросиёб поезди носозлик сабабли тўхтаб қолди'ning rasmi

Бухородан Тошкентга келаётган Афросиёб поезди носозлик сабабли “Малик” бекатида тўхтаб қолди. Бу ҳақда “Ўзтемир йўлйўловчи” матбуот хизмати хабар қилди

Маълум қилинишича, 13 январь куни Бухоро—Тошкент йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездда аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келди ва поезд “Малик” бекатида  тўхтатилди.

Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида захира “Афросиёб” электропоезди  жўнатилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Шу сабабли йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар бўлади.

“Ҳар бир йўловчининг ўз манзилига хавфсиз олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олган ҳолда, ‘Ўзтемир йўлйўловчи’ раҳбарияти йўловчилардан келиб чиққан бундай вазиятни тўгри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, - дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар