Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг хабар беришича, эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномасини расмийлаштиришда мазкур Намунавий талабларга риоя этишлари лозим.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Намунавий талаблар 13 январь куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
– меҳнат муносабатларига киришнинг умумий қоидалари;
– меҳнат шартномасини расмийлаштиришга доир талаблар;
– меҳнат шартномасини тузишда кўрсатилиши лозим бўлган асосий ва қўшимча шартлар;
– меҳнат шартномасида белгилаш мумкин бўлмаган шартлар ва бошқа асосий қоидалар белгиланди.
Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ягона амалиётини жорий қилиш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари хизматда фойдаланиши учун “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг Намунавий шакли” ҳам тайёрланди.
Меҳнат шартномасининг намунавий шаклини юклаб олиш.






