АсосийJamiyat

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

'Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди'ning rasmi

Тошкентда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди. 

Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш фирмасининг ишчилари тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қоникарли эканлиги қўшимча қилинди.

"Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимизга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўрайди", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар