1

Москвада ўзбекистонлик эркак 7 ёшли ўгай ўғлини бармоқлари кесиб ташланадиган даражада қийноққа солган бўлиши мумкин

ЖАМИЯТ 28.01.2023, 16:50
Москвада ўзбекистонлик эркак 7 ёшли ўгай ўғлини бармоқлари кесиб ташланадиган даражада қийноққа солган бўлиши мумкин

Москвада ўгай отаси томонидан таҳқирлаб келинган 7 ёшли боланинг бармоқлари кесиб ташланди. Бу ҳақда  "Новости Москвы" нашри хабар бермоқда. 

Бола 13 январь куни Балаклавский кўчасида жойлашган квартирадан шифохонага олиб келинган. Унинг бармоқлари музлаб қолган эди. Боланинг ота-онасига кўра, у қўлқопларсиз қорбола ясаган. Москвада шу кунларда қаттиқ совуқ кузатилганди. Москва бўйича Тергов бош бошқармаси ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Экспертиза ўгай ота болани мунтазам таҳқирлаб, калтаклаб келганини ва бу ўз навбатида жиддий жароҳатларни юзага келтирганини кўрсатган. Боланинг онаси ва ўгай отаси — Ўзбекистон фуқаролари. Уларнинг иккиси ҳам Москвада ижрада яшайди, аёл коммунал хизматда ҳовли тозаловчи бўлиб ишласа, эркак — чилангарлик қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1