Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
31.01.2023 03:19
Бугун ёмғирли об-ҳаво бўлади - "Ўзгидромет"






