Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олмаота — Самарқанд йўналишидаги рейсларни тикламоқда.
Олма-Ота — Самарқанд — Олма-Ота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023-йил 18-мартга белгиланган. Рейслар Аирбус А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, FlyArystan — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Аир Астана авиакомпанияси негизида ташкил этилган.






