1

51 миллиондан ортиқ сайёҳ... Туркия 2022 йилги туризм кўрсаткичларини эълон қилди

ДУНЁ 02.02.2023, 12:16
Теглар: Туркия
51 миллиондан ортиқ сайёҳ... Туркия 2022 йилги туризм кўрсаткичларини эълон қилди

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатнинг 2022 йилги туризм натижаларини эълон қилди. Туркия божхона маълумотларига кўра, 2022 йилда Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 51,4 миллион кишидан ортди, бу пандемиядан олдинги рекорд йил бўлган 2019 йилдаги 51,8 миллионнинг 99 фоизини ташкил этади. Бу рақам билан Туркия дунёнинг учинчи йирик туризм бозорига айланди.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бугун мамлакатнинг 2022 йилги туризм кўрсаткичларини эълон қилди. Эрсой нутқида, “2022 йил охирига келиб, глобал туристик ташриф маълумотлари пандемиядан олдинги даврга нисбатан 65 фоизга тикланди, аммо Туркия пандемиядан олдинги сонига деярли етди. Туризм даромадларининг ўсиши янада ҳайратланарли; 2022 йилда Туркиянинг туризмдан тушган даромади 2019 йилга нисбатан 19 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 46,3 миллиард долларга етди. Бу натижалар Туркиянинг пандемиядан кейин «кучли» қайтганидан далолат беради ва биз 90 миллион сайёҳни олиб келишга, шунингдек, 2028 йил охиригача туризмдан миллиардлаб даромад олишимизга ишинчимиз комил” дейди.

"Туркия глобал тарғибот фаолиятини кучайтиради ва барқарорликка эътибор қаратади"

Меҳмет Нури Эрсой давом этди: “Келгуси 5 йил ичида мақсадларимизга эришиш учун биз бозорни диверсификация қилиш, ўзига хос манзилларимиз ва маҳсулотларимизни глобал реклама қилиш билан бир қаторда, брендлаш ва барқарор туризм экотизимини яратишга эътибор қаратамиз. Туркия Жаҳон барқарор туризм кенгаши (GSTC) билан ҳукумат даражасида ҳамкорлик шартномасини имзолаган дунёдаги биринчи давлатдир. GSTC билан келишувимиз 2030 йил охиригача 3 босқичли режани белгилаб беради ва шу вақтга келиб биз мамлакатимизда 100% барқарор туризм экотизимига эга бўламиз. Бизнинг брендлаш ва глобал тарғибот тадбирларимиз йилдан-йилга ошиб боради. 2028 йил охирига келиб мамлакатимизнинг бутун туризм ва маданият таклифини бутун дунёга тақдим этадиган жами 9 та йўналиш ва 20 та маҳсулот суббрендига эга бўламиз. Биз хилма-хиллик ва узлуксизликни сақлаб қоламиз, шу тариқа 2028 йилгача маркетинг коммуникациялари учун 225 миллион долларлик бюджет билан фаолият юритамиз. 

Туркия туризмни тарғиб қилиш фаолиятида баъзи бир соҳаларга эътибор қаратади; Велосипед туризми, гастрономия ва спорт туризми асосий эътибор қаратлиши керак бўлган қисмлардир. Туркия соғлиқни сақлаш туризмига ҳам алоҳида диққат қаратади ва йилнинг 12 ойи давомида ўзининг 81 шаҳрига туризм таъминотини диверсификация қилади. Археологик диққатга сазовор жойлари билан машҳур Туркия, дунёдаги энг қадимги неолит ​​обидаси бўлган “Таш Тепелер” ҳудудида археологик қазишмаларини давом эттиради ва Анталия, Гўреме-Кападокия, Пергамон ва Измирдаги Асклепион ва Ликия йўлида янги археологик паркларни ишга туширади.

 

Шарҳлар

Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1