АсосийDunyo

Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

'Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди'ning rasmi

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, транспорт двигателида носозлик юзага келган. Автобусда 51 нафар йўловчи бўлган. Воқеа жойига етиб келган қозоғистонлик қутқарувчилар 33 нафар Ўзбекистон ва 18 нафар Тожикистон фуқароларини Нурликент қишлоғидаги маданият марказига етказган ва улар иссиқ овқат билан таъминланган.

Маълум бўлишича, автобус Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Жибек-Жўли (Черняевка) қишлоғи божхона постидан ўтиб, Остона шаҳрига йўл олган. Қайд этилишича, шу куни соат 17:30 да барча йўловчилар, жумладан, 5 нафар мактабгача ёшдаги болалар Чимкент шаҳридан қўшимча чақирилган автобусда манзилларига жўнатилган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар