Россия яна миллионга яқин ҳарбий хизматчини сафарбарликка чақириши мумкин. Бу ҳақда Германия разведкаси тахмин қилмоқда, дея ёзмоқда zamon.uz
“Россиянинг навбатдаги сафарбарлик потенциали — Кремль буни маъқул деб топса, яна миллионга яқин захирадаги ҳарбийлар чақирилиши мумкин”, – деган Германия федерал разведка хизмати раҳбари Бруно Каль.
Унинг сўзларига кўра, уруш кўп жиҳатдан Москва, Киев ва Ғарб ўйлаганчалик бўлиб чиқмади. Масалан, Россия кам сонли қўшинлар ва аниқ зарбалар билан Украина устидан назорат ўрнатишни мақсад қилганди. Аммо бунинг имкони бўлмади ва Киевга вазият жиҳатдан устунлик берди.
Калнинг қўшимча қилишича, рус армияси кейинчалик сон жиҳатдан устунлигини кўрсата олди.






