АсосийJamiyat

Энди аҳоли сони кўпайишига қараб мактаб филиаллари алоҳида янги мактаб сифтида қайта ташкил этилади

'Энди аҳоли сони кўпайишига қараб мактаб филиаллари алоҳида янги мактаб сифтида қайта ташкил этилади'ning rasmi

Кеча, 22 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Ғузор туманидаги таълим масканларида бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати Darakchi.uz га маълум қилди. 

Дастлаб вазир туманнинг "Яккадарахт" маҳалласида жойлашган 12-сонли мактабнинг филиалида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан мулоқот қилди ҳамда мактабнинг фойдаланишга яроқсиз эски биносини кўздан кечирди.  

Вазирнинг ташрифи давомида туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳамроҳлик қилиб, туманда таълимни ривожлантириш учун республика миқёсида ҳал этиладиган муаммоларда амалий ёрдам беришни сўради.

️Шунингдек, вазир мактабга битта хонани информатика хонаси сифатида жиҳозлаб, компютерлар билан таъминлаш ҳақида топшириқ берди.

Аҳоли сони кўпайиши инобатга олиниб, шу каби мактаб филиаллари алоҳида янги мактаб сифатида фаолият олиб боришига келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар