1

Ўзбекистонда иккита янги банк очилади

ИҚТИСОДИЁТ 17.03.2023, 13:57
Ўзбекистонда иккита янги банк очилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “APEX BANK” АЖ ва “HAYOT BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда. 

Шу тарзда республикамизда фаолият кўрсатувчи тижорат банклари сони 34 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банкнинг тегишли қарори билан “Туркистонбанк” ва “Hi-tech bank”дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиб қўйилган эди. Бунга сабаб иккала банк томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 54- ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилгани бунга сабаб сифатида келтирилган.

Лицензиялари бекор қилингач “Туркистонбанк"нинг 368 млрд сўм атрофида, “Hi-tech bank”нинг эса тахминан 5 млрд сўм аҳолидан қарздорлиги давлат ҳисобидан қайтарилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1