АсосийЖАМИЯТ

Наманганда 5 ёшли бола билан боғлиқ жиноят юзасидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди

Ҳозирда бола ва унинг оиласига зарур кўмак бериш ишлари давом эттирилмоқда.

'Наманганда 5 ёшли бола билан боғлиқ жиноят юзасидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди'ning rasmi

Болалар омбудсмани Наманган вилояти Учқўрғон туманида 5 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Омбудсман маълум қилишича, мазкур жиноят иши вояга етмаган шахс ва унинг шаъни ҳамда қадр-қимматига дахлдор бўлгани сабабли ҳолат ҳақида тасдиқланмаган маълумотларни тарқатиш боланинг манфаатларига зид ва унинг ҳуқуқларига зарар етказиши мумкин.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми ҳамда 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят содир этишда гумонланаётган К.М. шу куни процессуал тартибда ушланган. Суд томонидан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бундай тоифадаги жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташ билан боғлиқ ҳеч қандай енгиллик қўлланилмайди.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, ҳудуддаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан вояга етмаган жабрланувчига зарур психологик, тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда бола ва унинг оиласига зарур кўмак бериш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Наманганда 5 ёшли бола билан боғлиқ жиноят юзасидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди - Darakchi.uz