АсосийЖАМИЯТ

Қўқонда 4 ўсмир маст эркакнинг 9 минг долларини тортиб олди

Тезкор тадбирлар давомида пулларнинг бир қисми — 700 АҚШ доллари ва 780 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.

'Қўқонда 4 ўсмир маст эркакнинг 9 минг долларини тортиб олди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида маст ҳолда кетаётган фуқарони уриб, ундан 9 минг АҚШ доллари бўлган ҳамённи олиб кетганликда гумонланаётган тўрт нафар ўсмир аниқланди. Улардан икки нафари ушланган.

Маълум қилинишича, воқеа 12 июль куни шаҳарнинг Алишер Навоий мавзесида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган тўрт нафар ўсмир маст ҳолда кетаётган фуқарони тўхтатиб, унга тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг улар фуқаронинг ичида 9 минг АҚШ доллари бўлган ҳамёнини олиб, пулларни ўзаро тақсимлаган ва воқеа жойидан яширинган.

Тезкор тадбирлар давомида пулларнинг бир қисми — 700 АҚШ доллари ва 780 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчилардан икки нафари процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар

    Қўқонда 4 ўсмир маст эркакнинг 9 минг долларини тортиб олди - Darakchi.uz