“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакир ал-Бағдодий юқори лавозимда ишловчи уч жангари билан биргаликда заҳарланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Заҳар жангариларнинг овқатига солинган. Натижада Абу Бакир ал-Бағдодий ва унинг шериклари оғир заҳарланган. Ҳодиса Сурия-Ироқ чегарасидан унча узоқ бўлмаган Найнава вилоятида рўй берган.
“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи аъзолари ал-Бағдодий бўлган ҳудудда текширув ишларини олиб бориб, аҳолини қамоққа олган. Улар овқатга заҳар қўшган одамни аниқлашга киришган.





