1

Жаҳонгир Отажонов қўшиқларига нима сабабдан клип суратга олмаслигини айтди

ШОУ-БИЗНЕС 04.10.2016, 17:48
Теглар: Хонанда, ОАВ, Шоу-бизнес
Жаҳонгир Отажонов қўшиқларига нима сабабдан клип суратга олмаслигини айтди

Куни кеча хонанда Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида тақдим этиладиган “Куз гуллари” номли концерт дастури олдидан матбуот анжумани ўтказди.

Тадбир давомида журналистлар томонидан Жаҳонгир Отажоновга турли мазмундаги саволлар берилди. 

“Яқинда студияда жонли ижродан фойдаланиш борасида Олмонияда ўқиб келдим. Тўғрисини айтсам, бир неча йилдан буён студияда сайқалланган мусиқа садолари остида ашула ёзолмайман. Бу балки камчилигимдир... Фақат жонли мусиқа садолари остида қўшиқ ёзишим мумкин. Клип суратга олмаслигимнинг биринчи сабаби шу, яъни студияда ёзилмаган қўшиққа видео суратга олиб бўлмайди.

Иккинчидан, клипмейкерларимиз кўпроқ бировларнинг ғояси билан клип суратга олишаётганининг гувоҳи бўляпман. Мен яратаётган мусиқанинг ўз адабиёти бор, клип суратга олиш учун уни тушуниш керак. Талабчанлигим жуда кучли, ўзимга нисбатан ҳам атрофимдагиларга нисбатан ҳам. Клип суратга олмаётганимнинг сабабларимдан бири мана шу.

Бировларнинг фикри билан иш қилолмайман, бу менга ҳалал беради. Санъаткор халқ орқасидан эмас халқни ўз орқасидан эргаштира олиши керак, деб ҳисоблайман. 

Санъаткор халқ эшитадиган ашулани айтиши эмас, санъаткор куйлаган ашулани халқ эшитиши керак.”

Тадбир давомида журналистлар томонидан хонандага клип олиши ва уни ёш авлодга тақдим этиши кераклиги тўғрисидаги таклифлардан келиб чиқиб, Жаҳонгир Отажонов келгусида ёшларимизга озуқа бўла оладиган клиплар суратга олишга ҳаракат қилишини айтди.

Шарҳлар

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

03.01.2022, 15:38

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди. Маълум...
ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

25.12.2021, 21:45

Хабар берганимиздек, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа журналистлар ва...
Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди

17.09.2021, 12:26

Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг котиби  Худоёр Маматов маълум қилди.Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот...
Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1