1

Чуй вилоятида Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобиль заводи қуришни бошлади

ИҚТИСОДИЁТ 12.05.2023, 11:09
Чуй вилоятида Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобиль заводи қуришни бошлади

"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров иштирокида Қирғизистоннинг Чуй вилоятида "Алтин тулпар унаа курулуш" автомобиль ҳамда тижорат ускуналарини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводининг қурилиши бошланди. 

Ташкил этилгна тадбирда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари қутлов сўзи билан сўзга чиқиб, икки қардош республика бирлигини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган икки давлат Президентларига миннатдорлик билдирди.

“Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда, бу мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга оид келишувлар билан тасдиқланади. Бугунги кунда енгил автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилишининг бошланиши бунинг исботидир. Бу ҳар икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа”, — деди Оқилбек Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, заводни Қирғизистон Республикаси ҳудудида қуриш бўйича келишувга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил январь ойида Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган эди.

Дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади, мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1