Ўзбек халқ оғзаки ижодининг эл орасида машҳур бўлган Насриддин Афанди’си ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Кенг тарқалган латифа жанри қаҳрамони Насриддин Афанди ўзининг қувноқ, ҳозиржавоб ва топқирлиги билан зулмкор хон ва вазирларга, ҳийлагар бой ва савдогарларга, товламачи домла-имомларга қарши курашиб, мазлумларга ёрдам берган. Насриддин Афандини нафақат ўзбеклар, балки Ўрта Осиё, бутун Шарқ мамлакатлари халқлари ҳам яхши билишади.
Лекин у турли халқлар орасида ҳар хил номлар билан аталади. Масалан, тожикларда Мушфиқий, қозоқ ва қирғизларда Алдаркўса, Хўжа Носир, туркманларда Мирали, озарбайжонларда Мулла Насриддин, туркларда Хожа Насриддин, татарларда Аҳмадакай каби номлар билан машҳур.
Darakchi.uz мухбири қардош Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида бўлиб, Насриддин Хожа билан “танишди”.
Туркларнинг “Насриддин Хожа”си ким бўлган?
Насриддин Хожа 1208 йилда Сивриҳисорнинг Хорту (ҳозирги Насриддин Хожа) қишлоғида туғилган. Асл исми Ҳасан.

Сивриҳисорда қисқа муддат қози ёрдамчиси бўлиб ишлагач, устози Саййид Маҳмуд Фонийнинг таклифи билан Ақшеҳирга бориб, у ерда имомлик, воизликни ўрганган, мадрасада дарс берган ва умрининг сўнгида ўзи туғилган юрт, Сивриҳисорга келиб, 1284 йилда 76 ёшида шу ерда вафот этади. Фотиҳа домла ва Истанбулнинг биринчи хоними Сивриҳисарли Хидир Бей домла Насриддиннинг авлодларидир.

Хожанинг қабри қаерда?
2003 йилда Проф.Др Эрол Алтинсапан бошчилигидаги қўмита Насриддин Хожанинг қизи қабри жойлашган тарихий Сейдилер Ҳамами атрофида археологик қазишма олиб борди. Қумлу йўлда, Сивришарнинг эски кириш эшиги ва қазиш ишлари давомида инсон суяклари топилган. Мутахассислар томонидан текширилган суяклар Насриддин Хожанинг қизи Хотунга тегишли экани маълум бўлган.

1800 йилларда Сивришисардаги Салжуқийлар қабристони шаҳардаги бошқа жойга кўчирилаётганда топилган қабр узоқ вақтдан Насриддин Хожанинг ўғли Ўмерга тегишли эканлиги тахмин қилинган. Қабр Сивриҳисар Улу масжиди кутубхонасида сақланади.

Сист қабрига нисбатан илмий шубҳалари бўлган Проф.Др.Брол Алтинсапан махсус архивда сақланаётган ҳужжатларни, кейинчалик филологик экспертиза учун. Проф.Др Меҳмет Маҳур Тҳлум томонидан олиб борилган илмий экспертиза хулосаси кўриб, қабрнинг бир томонида “Соҳиб-üлҳазелкабрü эл муҳтаг ила раҳметиллаҳ”, бошқа томонида “Насрüддинҳаcенусратибн-и Семсуддин бобо” деб ёзилганлиги аниқлаган. Насриддин Хожанинг қизи Хотуннинг қабри тоши (Саҳиде: вертикал қўйилган ёзув ва гул ўйма тошлар) ва Насриддин Хожанинг қабри ҳақидаги маълумотлар бир-бирини тасдиқлади.

Бир қатор узоқ давом этган текширувлардан сўнг юзага келган илмий маълумотлардан келиб чиқиб, кўп йиллар давомида тўғри деб ҳисобланганлардан фарқли ўлароқ, қабр Насриддин Хожага тегишли эканлиги маълум бўлди ва Насриддин Хожанинг тўлиқ исми аниқланди.

Осмон остидаги ҳайкалтарошлик музейи
Сивриҳисардаги Насриддин Хожа музейидан унча узоқ бўлмаган жойда, тоғлар бағрида очиқ осмон остидаги ҳайкалтарошлик музейи бор. Агар сиз санъат ишқибози бўлсангиз, бу ерга албатта келишингиз керак.

Ҳайкаллар музейи Метин Юрданур номи билан аталади. Хўш, музейга номи берган Метин Юрданур ким?
Метин Юрданур 1951 йилда Сивриҳисарда туғилган, болалик ва ёшлик йиллари ўша ерда ўтган Ғози Ўқув Институтининг рассомлик бўлимини 1972 йилда тамомлаган рассом. 1972-1978 йилларда ўқитувчилар мактаблари ва лицейларда ўқитувчи, 1978-1981 йилларда эса ўқиган мактабнинг шу бўлимида модел ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1979 йилда Анқара муниципалитети учун турли хил ҳайкалтарошлик лойиҳаларини тайёрлади. 1981 йилда мустақил иш бошлади. Рассомнинг хорижнинг кўплаб шаҳар ва шаҳарларида юздан ортиқ ҳайкаллари бор. Германия, Япония, Венгрия, Ливия, Туркманистон, Мўғулистон ва Куба ҳайкаллар топилган мамлакатлардир.

Ўзи туғилиб ўсган юртларини унутмай, буюк садоқат намунаси кўрсатган ижодкор 2011 йилда Сивриҳисар ҳокимлигининг ҳиссалари билан ушбу музейни ташкил қилди.

Тарихий арман черкови ёнидаги Сивриҳисар тоғининг ён бағрида жойлашган музейда Яшар Камолдан Абидин Динога, Дадалўғлидан Гул Бабага, Алааддин Кейкубатдан Отатуркгача, Казим Карабекирдан Шерифе Бажигача кўп одамларнинг тош ҳайкаллари қўним топган.





Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Пабло Пикассо "Санъатнинг мақсади бизнинг қалбимизни кундалик ҳаётнинг чангидан тозалашдир" деб бежиз айтмаган. Кундалик ҳаётнинг чангларидан қалбингизни тозалаш ва қилинган саъй-ҳаракатларни шахсан кўриш учун Сивриҳисарга келинг. Музей ҳамма учун очиқ ва бепул.
Карим Зарипов





