1

Эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда электр тармоқлари ускуналари ишлаб чиқармоқчи

ИҚТИСОДИЁТ 24.05.2023, 20:16
Эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда электр тармоқлари ускуналари ишлаб чиқармоқчи

Куни кеча Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Эрон Ислом Республикасининг ”Electronic Afzar Azma“ компаниясининг бош директори Моҳаммад Али Дарази, ”ESFA Group“ компанияси бош директори Маҳди Давар Панаҳ, ”Atlas Tubine Pars“ компанияси бош директори Атабак Ализаде ҳамда ”Sanjesh Afzar Asia” компанияси бош директори ўринбосари Али Кашани билан учрашди.

Учрашув давомида икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қаратилган таклифлар, эронлик тадбиркорларнинг фаолиятидаги янгиликлар, инновация йўналишида истиқболли ҳамколик режалари муҳокама қилинди.

Хусусан, унда эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда электр тармоқлари ускуналарини биргаликда ишлаб чиқариш, электр станцияларини таъмирлаш хизматларини кўрсатиш ҳамда Ўзбекистонда ушбу соҳада марказ очиш имконияти билан қизиқди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда ақлли электр ҳисоблагичларни биргаликда ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон электр тармоқлари мониторинги тизимини модернизация қилиш имконияти ҳам кўриб чиқилди, муҳокама қилинди.

Маълумот учун, ”Electronic Afzar Azma”, ”ESFA Group” ва ”Atlas Tubine Pars” ҳамда ”Sanjesh Afzar Asia” Эрондаги энг йирик энергетика компанияларидан ҳисобланади. Улар электр станциялари, нефть ва газ объектлари, темир йўл транспорти инфратузилмаси учун энергия ва бошқарув ускуналари ишлаб чиқиш ҳамда уларни автоматлаштириш ва саноат жараёнларини бошқариш бўйича фаолият олиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1