1

Буюк ипак йўли қандай йўл?

МАДАНИЯТ 26.05.2023, 21:34
Буюк ипак йўли қандай йўл?

Буюк ипак йўли жуда ҳам аниқ ном эмас, чунки бу аслида битта йўл эмас, балки шаҳарлар ва воҳалар ўртасидаги бир қанча карвон йўллари эди. Савдогарлар бу йўллардан фақат ипак-шойи эмас, балки бошқа кўплаб қимматбаҳо молларни ташиганлар.

Хитой шойиси уни сотиб олишга қурби етадиганлар орасида алоҳида эътибор топганди. Шойи мато парчалари Афинадаги 6 асрга оид қабрлардан, шунингдек, Германиядаги темир даврига оид гўрлардан ҳам топилган. Римликлар зеб-зийнат буюмларини кўп миқдорда сотиб олишади. 1 асрда римликлар тарихчиси Катта Плиний бундай деб ёзганди: «Ҳиндистон, Хитой ва араб мамлакатлари ҳар йили империямиздан катта миқдордаги пулни олиб кетишарди — зеб-зийнатларимиз ва аёлларимиз бизга жуда қимматга тушарди».

Савдо йўлида ҳаракат икки томонлама эди. Римликлар келтирилган барча зеб-зийнат буюмлари ўрнига Шарққа олтин ва кумуш тангалар, сопол буюмлар, шиша идишлар, қимматбаҳо тошлар юборишарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1