Грузиянинг Батуми шаҳрида 6-8 июнь кунлари 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон номидан дона сурган Умида Омонова рапид бўйича кадетлар ва ёшлар мусобақасида “Қизлар 18” гуруҳида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Қизлар 08” гуруҳида иштирок этган Мумтозбегим Собирова 8 очко жамғариб, “World Cadet & Youth Rapid Championships 2023” мусобақасининг кумуш медалига эга чиқди.
Маълумот учун, турнирда жами 35 давлатдан 450 нафардан ортиқ шахматчи 12 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Ўзбекистон номидан эса 21 нафар шахматчи қатнашди.






