2026 йилги “Олтин тўп” маросими доирасида йилнинг энг яхши дарвозабонига бериладиган Лев Яшин соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда совриннинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Мазкур номинацияда қуйидаги 10 нафар дарвозабон ғолиблик учун курашади:
-
Яссин Буну — Марокаш;
-
Тибо Куртуа — Бельгия;
-
Жоан Гарсия — Испания;
-
Грегор Кобель — Швейцария;
-
Эмилиано Мартинес — Аргентина;
-
Эдуар Менди — Сенегал;
-
Давид Райя — Испания;
-
Матвей Сафонов — Россия;
-
Унай Симон — Испания;
-
Возинья — Кабо-Верде.
Номзодлар орасида “Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа, Аргентина терма жамоаси билан халқаро майдонда юқори натижалар қайд этган Эмилиано Мартинес, шунингдек, Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон бор.
Ғолиб халқаро футбол журналистларидан иборат ҳакамлар ҳайъати овози орқали аниқланади. Ҳар бир журналист уч нафар дарвозабонни танлаб, уларга мос равишда 5, 3 ва 1 баллдан беради. Энг кўп очко тўплаган футболчи Лев Яшин соврини соҳиби бўлади.






