АсосийMadaniyat
2463

Қўлда тикилган сўзаналар нархи тиллога тенг

'Қўлда тикилган сўзаналар нархи тиллога тенг'ning rasmi

Каштачилик ҳам гиламчилик қатори то механик дастгоҳлар пайдо бўлгунча қўлда бажарилган. Дарвоқе, бугунги кунда ҳам қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган кашталар юқори баҳоланади.

Афсуски, халқимизнинг қадимий каштачилик намуналари бизгача етиб келмаган. Фақат XIX асрга мансуб палак, сўзана, чойшаб, зардевор сингари буюмларни музейларда кўриш мумкин.

Бугунги кунда ўзбек аёллари тиккан кирпич, сўзани, зардевор, гулкўрпа, чойшаб, рўжой кабилар Франция, Россия, Япония, Италия, Германия, Чехия, АҚШ, Ҳиндистон, Туркия каби мамлакатлар музейларининг ноёб экспонатларига айланган.

Чет эл коллекционерлари ва аукционлар томонидан улар бир неча минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси” туркуми “Чехия Республикаси тўпламлари ( 16-жилд).                             

Лойиҳа бош ҳомийси – ErielGroup.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар