Хитойда Apple компаниясининг янги смартфони iPhone 7 эгасининг қўлида портлаб кетди, деб хабар беради “Вести”.
Чжэнчжоу шаҳрида яшовчи йигит смартфон ёрдамида видеороликни суратга олмоқчи бўлганида портлади. Портлаш оқибатида смартфон қоқ ўртасидан иккига бўлиниб кетди. Йигит эса юзи ва қўлидан бир нечта жароҳат олди. Маълумотларга кўра, Apple компаниясининг Хитойдаги бўлинмаси портлаш ҳақидаги хабарни АҚШдаги штаб-квартирасига маълум қилган.
Аввалроқ смартфонлар портлаш муаммоси Apple`нинг асосий рақиби Samsung Electronics компаниясида ҳам кузатилган эди. Сентябрь ойида компания портлаш хавфи сабабли Galaxy Note 7 смартфонлари сотувини тўхтатди.
Хитой ОАВларининг ёзишича, iPhone 7`нинг портлаши Samsung смартфонлари портлашидан фарқ қилади. Чунки портлаш оқибатида iPhone 7`нинг батареяси зарарланмаган.
13.02.2024, 09:36
Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...04.01.2022, 22:03
Америка IT-концернлари 2021 йил якунларига кўра, дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Унга кўра, рейтингни қарийб 3 трлн долларга...29.10.2021, 22:02
2021 йилнинг сўнгги чораги якунларига кўра, Американинг “Apple” компаниясининг даромади ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ошган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.Қайд этилишича, 25 сентябрда якунланган...28.01.2021, 13:22
Рождество даврида оилалар фирманинг энг сўнгги телефонлари, ноутбуклари ва гаджетларини юклаганлиги сабабли, Apple сотувлари яна бир рекорд ўрнатди. 2020 йилнинг сўнгги уч ойида сотувлар $ 111...