18 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиачипталарни онлайн-бронлаш ва улар учун UzCard банк карточкалари воситасида ҳақ тўлаш бўйича хизматлар турини кенгайтиради. Энди, исталган вақтда уйдан ёки офисдан туриб республика ичидаги, шунингдек яқин ва узоқ шарқ мамлакатларига авиачипталарни мустақил равишда расмийлаштириш мумкин.
Буюртмани расмийлаштириш тартиби оддий ва тушунарли. Бунинг учун авиакомпаниянинг www.uzairways.cоm сайтига кириш керак. Хизматлар авиачипталар сотишнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ва UzCard пластик карталари воситасида авиачипталар учун ҳақ тўланади.
Кейинги босқичда VISА ва Маstercard валюта пластик карталари ёрдамида ҳақ тўлаш тизимини амалга тадбиқ этиш режалаштирилган.
Интернет орқали бронлаш ва ҳақ тўлаш муваффақиятли амалга оширилганда, бронлаш пайтида кўрсатилган электрон манзилга ва мобил телефонга электрон чиптанинг йўналиш қоғозини олиб, унда сафарингиз ҳақида батафсил маълумотлар акс этади, шунингдек харид тасдиқланганлиги ва UzCard пластик карточкасидан маблағ ечиб олинганлиги тўғрисида СМС-хабар ҳам оласиз.
Учиб кетиш аэропортида электрон авиачиптанинг распечаткаси ва ёʻловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспортни) кўрсатиш кифоя.
Интернет орқали бронлаш ва ҳақ тўлаш қатнов учиб кетишидан камида 3 соат олдин амалга оширилиши мумкин.