1

Korzinka.uz барча ходимлари учун “Истиқлол” санъат саройида гала-концерт ташкил этди (Фото)

ЖАМИЯТ 18.10.2016, 14:44
Теглар: Концерт
Korzinka.uz барча ходимлари учун “Истиқлол” санъат саройида гала-концерт ташкил этди (Фото)

Декабрда ўзининг 20 йиллигини нишонлаш арафасида турган Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи 17 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида катта концерт дастури ташкил этди.

Тармоқда меҳнат қилиб келаётган барча ходимлар, ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари ҳамда журналистлардан иборат 3 минг кишилик томошабинлар шу куни эстарадамизнинг ёрқин юлдузлари томонидан куйланган ажойиб тароналардан баҳраманд бўлишди. 

Концерт аввалида Korzinka.uz раҳбари Зафар Ҳошимов сўз олиб,  корхонанинг вужудга келиши, ривожланиш йиллари, унда меҳнат қилган инсонларнинг шарафли фаолияти ва ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Энг қизиқарлиси ўтган йиллар давомида тармоқ ходимлари ўртасида жами 87 та бахтли оила бунёд бўлиб, 114 нафар болажонлар дунёга келганлиги ҳақидаги маълумот бўлди. 

Жаҳонгир Отажонов, “Болалар” гуруҳи, Улуғбек Раҳматуллаев, Лола, Шаҳзода, Райхон, Зиёда, Жаҳонгир Позилжонов, Шохруҳ, Ботир Қодиров, Dj Пилигримм, Муҳаммадисо Абдулҳаиров иштирокидаги ҳақиқий байрамона кечани таниқли бошловчилар Муслимбек Йўлдошев ҳамда Дилдар Исламова олиб боришди. 

Саҳна декорацияси, ҳар бир қўшиқ мобайнида 20 йил муддат ичида  супермаркет ҳаётига оид тўпланган фотосуратлар, видеоҳангомаларнинг экранда айланиб туриши, залдаги юқори руҳ ва тинимсиз қарсаклар юртимизда савдо соҳасида етакчи саналган тармоқнинг ушбу муҳим санага мукаммал тайёргарлик кўрганидан дарак берди. 

Концертга Лоланинг korzinka.uz ҳақида махсус суратга олинган клипи якун ясади. 

“Korzinka” ўзининг 20 йиллигини бутун кенг миқёсида декабрда нишонлайди, ушбу концерт муҳим ҳодиса олдидан ходимлар учун совға бўлди.

Декабрда супермаркетлар тармоғи нафақат ходимлар балки ҳаридорлар учун акциялар уюштириш режалаштирилган.





Шарҳлар

​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИ ТОЖИКИСТОНЛИКЛАР ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛИШДИ? (ВИДЕО)

07.07.2017, 14:34

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков айни кунларда гастроль сафари билан Тожикистонга жўнаб кетган.Гастроль сафаридан туширилган фото ва видеолавҳалар сайтимизга тақдим этилди.Ушбу видеолавҳаларда Озодбек...
​Юлдуз Усмонованинг “Эй, азиз инсон” концерт дастури диски сотувга чиқди

23.06.2017, 01:54

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонованинг 11-23 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида ўтказилган “Эй, азиз инсон” деб номланган концерт дастури дисклари сотувга чиқди. Эслатиб ўтамиз,...
Минглаб одам кириши режалаштирилган “Уммон”нинг Намангандаги концерти нега ўтказилмади? (Видео)

12.06.2017, 13:55

9-10 май кунлари “Уммон” гуруҳи Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида концерт дастурини тақдим этиши режалаштирилган эди. Бироқ концерт ўтказилмади — ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида стадион...
​Манчестерда теракт қурбонлари хотираси учун хайрия концерти бўлиб ўтди

05.06.2017, 13:52

Буюк Британиянинг 22 май куни Манчестер шаҳрида терактда қурбон бўлганлар хотирасига бағишлаб ўтказилган хайрия концертига 50 мингга яқин томошабин йиғилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.Томошабинлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1