Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти айни пайтда Озарбайжонда бўлиб турибди.

23 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Биринчи хоним Меҳрибон Алиева ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева Физулида барпо этилган 1-умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этдилар

Мазкур мактаб Ўзбекистон томонидан қуриб берилган бўлиб, унга Мирзо Улуғбек номи берилди.







