Греция пойтахти Афинанинг сайёҳлар гав жум Плака ҳудудида икки қаватли турар жой биноси портлаш оқибатида қулаб тушди. Ҳодисада олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.
Греция ёнғин хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, қутқарувчилар вайроналар орасидан олти кишининг жасадини топган. Улар бир хонадонда яшаган кекса эр-хотин ва бошқа хонадонда бўлган тўрт нафар сайёҳдан иборат.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Ҳодиса жойида ёнғин хавфсизлиги хизматининг тергов бўлинмаси иш олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳ удудда газ ҳиди сезилган ва портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Полиция ҳалок бўлган сайёҳлар икки америкалик жуфтлик эканини маълум қилди. Улар жума куни Афинадан учиб кетиши керак бўлган, аммо аэропортга борма ган.
Портлаш оқибатида яқин атрофдаги уйлар, дўконлар ва автомобилларга ҳам зарар етган . Бино қолдиқлари ва синган ойналар уч кварталгача бўлган ҳудудга сочилган.
Ҳодиса Акрополь ва З евс ибодатхонаси каби машҳур сайёҳлик масканлари яқинида содир бўлган.






