1

Австралияда яп-янги айфон автомобилни портлатиб юборди

ДУНЁ 22.10.2016, 11:53
Теглар: Авто, Ёнғин
Австралияда яп-янги айфон автомобилни портлатиб юборди

Сёрфинг бўйича Австралиялик Мэт Жонс автомобилда янги сотиб олган iPhone 7 телефонини ёддан чиқариб қолдирди. Эркак ишда бўлган вақтда янги смартфон портлаб кетди. Машғулотлардан қайтгач, австралияликнинг автомобиль салонининг ярми ёниб кетганини кўрган.

Эркакнинг сўзларига кўра, автомобилдан қуюқ тутун чиққан. Ҳодиса оқибатида телефон бутунлай эриб кетган. Жонс Apple компаниясига тегишли смартфон портлаб кетганига ишончи комил, сабаби салонда бошқа ёнадиган нарса бўлмаган.

Аввалроқ Samsung Galaxy Note 7 телефони билан шундай ҳолатлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси уни чиқаришни тўхтатди.

Экспертлар ҳар қандай қуйма-ионли смартфон аккумулятори қизиб кетса ёки шикастланса портлаб кетиши мумкинлигини маълум қилишди.

Шарҳлар

Хоразмдаги қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

22.04.2024, 13:54

Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....
Бухородаги қамишзорларда ёнғин содир бўлди, 100дан ортиқ қутқарув ходимлари жалб этилган

26.08.2022, 08:40

Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...
Наманганда қўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

22.12.2021, 10:59

Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...
Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди, 1 киши ҳалок бўлди

11.10.2021, 12:16

Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1