1

Нодавлат ОАВ журналистлари сайлов жараёнини ёритиш бўйича Германия тажрибасини ўрганишмоқда

ЖАМИЯТ 24.10.2016, 09:59
Теглар: ОАВ
Нодавлат ОАВ журналистлари сайлов жараёнини ёритиш бўйича Германия тажрибасини ўрганишмоқда

23 октябрь куни «Бунёдкор» телемажмуасида сайлов тажрибасини ёритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга бағишланган семинар-тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда нодавлат телерадиостудиялар, ЎЭОАВМА вакиллари, Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ваколатхонаси, шунингдек Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси экспертлари иштирок этишди. 

Тренингларни етакчи немис экспертлар Германия телекомпаниялар Федерал уюшмаси Президенти Рене Фалькнер ва машҳур мустақил журналист Биргит Ветцель олиб борди.  

Германиялик эксперт Рене Фалькнер 11 кун давомида семинар иштирокчилари билан янги технологик ишланмаларни қўллаш билан машҳур рейтинг ток-шоулар тайёрлаш бўйича жаҳон тажрибаси билан бўлишади.

Тўрт кун давомид Биргит Ветцель бошчилигида семинар-тренинг иштирокчилари бўлган турли радиостанция журналистлари эфирни янги  креатив эшиттиришлар билан тўлдиришнинг энг илғор тажрибаларини ўрганишади, ахборот узатишнинг ностандарт усуллари ва кўпроқ радиотингловчи жалб қилиш имкониятлари билан танишишади. Семинар-тренинг очилиш маросимида унинг якуний натижасида “Сайлов кундалиги” ҳар кунлик махсус дастур ташкил этилиши белгилаб олинди.  

- Мен ёш журналистлар билан сайлов ва сайловолди жараёнларини ёритиш юзасидан машғулотлар олиб боришдан мамнунман. Ўзбек ҳамкасбларим билан ягона мақсадимиз сайлов мавзусига оид сифатли медиа маҳсулот тайёрлаш ҳамда тўлиқ радио янгиликлар беришдан иборат. Семинар иштирокчилари – асосан ёшлар ва бу мени янада илҳомлантиради. Мен Ўзбекистонда бўлган вақтимда журналистларингиз маҳорати йилдан-йилга ортиб бораётганини гувоҳи бўляпман, - дейди Биргит Вецель  

Доктор Томас Кунце ҳам ушбу машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президент сайловининг профессионал даражада ёритилишига ўз ҳиссасини қўшишидан умидворлигини изҳор этди. Биз ўзбек журналистлари билан тажриба алмашишдан фақат ҳурсанд бўламиз.

- Ушбу семинарлар журналистларнинг сайлов мавзусида саводхонлигини ошириш бўйича “илк қалдирғоч” бўлиб, келгусида ҳам биз Ассоциация журналистларининг Ўзбекистон Президенти сайловини ёритишда профессионаллигини ошириш мақсадида уларни давом эттиришни режалаштиряпмиз, -  дейди ЎзЭОВМА раиси Фирдавс Абдухолиқов медиатадбирнинг очилиш маросимида.

Семинар-тренинглар 2 ноябрга қадар давом этади.








Шарҳлар

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

03.01.2022, 15:38

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди. Маълум...
ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

25.12.2021, 21:45

Хабар берганимиздек, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа журналистлар ва...
Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди

17.09.2021, 12:26

Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг котиби  Худоёр Маматов маълум қилди.Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1