Монако шаҳзодаси Альберт II болалиги ўтган уйни сотиб олди

ДУНЁ 24.10.2016, 10:08
Монако шаҳзодаси Альберт II болалиги ўтган уйни сотиб олди

Монако шаҳзодаси Альберт II АҚШнинг Филадельфия шаҳрида жойлашган, онаси актриса Грейс Келлининг оиласига тегишли уйни сотиб олди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Альберт II онасининг болалиги ўтган олтита ётоқхонаси мавжуд бўлган уйни сотиб олаётганлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, бу уй музейга, маълум қисми эса фонд ишини юритиш идорасига айлантирилади. У болалиги ўтган, ширин хотираларни эсга солувчи уйни сотиб олганидан жудаям мамнун. Маълумотларга кўра, уй 754 минг долларга сотилган.

Шаҳзода Филадеьфиядан сотиб олган уйига 25 октябрь куни боришни режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1