1

10 саволга жавоб беринг ва психологлар тавсиясига кўз югуртиринг!

ДУНЁ 24.10.2016, 11:24
Теглар: Савол-жавоб
10 саволга жавоб беринг ва психологлар тавсиясига кўз югуртиринг!

Куз фаслида кўпчиликни чарчоқ ҳисси қамраб олади, кайфиятимиз ҳам баҳор бўлмайди. Нега шундай экан, деб ўтиришдан наф йўқ. Яхшиси, қуйидаги 10 саволга жавоб беринг ва психологлар тавсиясига кўз югуртиринг. Шунда ўзингизни кучли ҳис қиласиз ва ҳаётдан завқ олиб, олдинга интиласиз!

Эслатма: саволлар олдига «Қачон охирги марта...» жумласини қўйиб ўқинг. 

1.  ...сув ичдингиз?
Бунча оддий савол дея қош чимиришга шошманг. Балким бугун кун давомида чой, қаҳва ёки газли ичимликлар билан чанқоғингизни алдаб ўтиргандирсиз? Ҳозироқ 1 стакан қайнатиб совитилган сув ичинг ва дераза олдига бориб, тоза ҳаводан нафас олинг. Хўш, ўзингизни анча тетик ҳис қилаяпсизми? Унда давом этамиз.

2.  ...тўйиб ором олдингиз? 
Шу кунларда уйқунгиз тинч бўлаяптими? Якшанбалар-чи? Бозор, уй ишлари, чойхонадаги ўтиришлар билан ўтаяптими фақат. Йўқ бунақаси кетмайди! Айниқса, олтин фаслда. Келинг, шу якшанба мириқиб дам оламиз. Шаҳар бўйлаб сайр қилиш, маданий дам олиш масканларига бориш мумкин. Истасангиз, тўйи-и-и-иб ухланг. 

3.  ...ҳаракатландингиз? 
Нега баъзилар тушкунликка тушиб қоламиз? Нима учун танасини қандайдир оғир юк босиб тургандек оғриқ сезади? Қон босимиз ё ошиб, ё тушиб кетади? Ҳамма гап камҳаракатликда. Ҳаракатсиз инсоннинг барча энергияси бир нуқтада тўпланиб қолади-да, азоб беради. Инсон ўзини бахтли ва соғлом ҳис қилиши учун ҳар куни ярим соат-бир соат аёв юриш ё югуриш кифоя қиларкан. Жисмоний машқлар бажариш, спорт залига бориш, югуриш, сузиш — булар нафақат танангизни чиниқтиради, ақлингизни теранглаштириб, завқ ҳиссини улашади. 

4.  ...ўзингиздан қониқдингиз?
Гоҳида ҳеч юришмаётгандек, қўлимиздан ҳеч нарса келмаётгандек туюлади. Шундай кезларда бир иш устида кунлаб бош қотирмасдан, бошқа бирор кичикроқ юмушга чалғиш керак. Оддий ишни уддалагандан кейин «Мен зўрман, ҳамма иш қўлимдан келади», дея ўзингизга такрорланг. Оқибатда ўзингизни омадли ва уддабурон санаб, кучга тўласиз. 

5.  ...мева истеъмол қилдингиз?
Бу сиз учун оддийгина гап бўлиши мумкин, аммо мутахассислар олма, нок, банан каби мевалар тановули ғам-ғуссаларни унутишига ёрдам беришини аллақачон исботлашган. 

6.  ...яхши кўрган инсонингиз билан суҳбатлашдингиз?
Масалан, ташвишларга бой кундан кейин 10 дақиқа яхши кўрган инсонларингиздан бирининг юз-кўзига қараб ўтиринг. Ёки узоқроқда бўлсангиз, унинг кўриниши, сўзлари, ҳаракатларини хотирланг. У билан гаплашиш учун самимий мавзуда сўз бошланг. Бу кўнгилингизга хотиржамлик бағишлайди ва қалбингизда умид уйғотади. Ишонинг ва албатта, бу фокусни қўллаб кўринг.

7.  ...китоб мутолаа қилдингиз? 
Олдиндан айтайлик, «Вақтим йўқ», деган баҳонангиз ўтмайди. Китоб бу сизга янги дунёни очибгина қолмай, ўз оламингиз билан ҳам таништиради. Яъни мутолаа орқали киши ўзлигини англайди, дунёқараши кенгаяди. Бугундан бошлаб, кичик бўлса-да, ҳикоялар ўқишни одат қилинг. 

8.  ...завқланиб фильм томоша қилдингиз? 
Аёллар охири кўринмас сериаллар, эркаклар футбол-у бокс ўйинларига асир бўлиб қолмасдан, кишига хушкайфият бағишлайдиган, қалбингизни орзунлантирадиган фильмлар ҳам кўриб туришса, ёмон бўлмасди. Масалан, мен оғир иш кунидан сўнг марҳум сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг дастурларини томоша қилишни ёқтираман. Чарчоқлар, тунд қиёфани табассум  мағлуб этиши бир неча кун ҳам кулиб юришингизни таъминлайди. Натижада ишларингиз ўнгидан келаверади.

9.  ...рақсга тушдингиз? 
Баланд овозда янграётган шўх мусиқага рақсга тушсангиз, миянгиз ўша онларда ҳеч нима ҳақида ўйламай, қалбингиз завқ-у шавққа тўлиб-тошади. 

10.  ...яқинларингизни бағрингизга босдингиз? 
«Мен энди ёш боламанми?» дейсизми? Ёки уяласизми? Ҳар куни, албатта, яқинларингиз — ота-онангиз, опа-укангиз, болаларингиз, жуфтингизни бағрингизга босиб, миннатдорчилик билдиринг. Шу ондаёқ ҳаётингиздан мамнунлик ва ички кучни сезасиз.

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1