Россия президенти Владимир Путин "Восточний" космодромида КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, улар бир соатдан ортиқ давом этди, дея хабар беради Кремль сайти.
КХДР раҳбари Россияни “империализмга қарши курашда” қўллаб-қувватлашини билдирди. У Шимолий Корея ҳар доим Путин ва унинг ҳукумати қарорларини қўллаб-қувватлаб келганига ишонтирди.
Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Россия энди "миллий суверенитетини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун кўтарилди". “Биз муносабатларни янада ривожлантиришни истаймиз, биз ҳар доим Путиннинг қарорларини, шунингдек, Россия ҳукумати қарорларини қўллаб-қувватлаб келганмиз. Умид қиламанки, биз империализмга қарши курашда ва суверен давлат қуришда доим бирга бўламиз”, — деди КХДР раҳбари.
“Мамлакатимиз учун эса Россия Федерацияси билан муносабатлар биринчи ўринда”, - деди Ким Чен Ин.
“Бизда сиёсат, иқтисод ва маданият каби кўплаб муаммолар бор”, — қўшимча қилди у.
У Путинга Россияга таклифи ва “космик кучнинг юраги” деб атаган "Восточний" космодромига ташриф буюриш имконияти учун миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, Путин КХДР етакчисини Россияга ташриф билан қабул қилганидан жуда мамнун эканлигини айтди. У Россия Шимолий Кореяни биринчи бўлиб тан олганини таъкидлаб, республиканинг Корея урушидаги ғалабаси йиллигини муҳим сана деб атади. Россия Федерацияси Президентининг қўшимча қилишича, улар “иқтисодий ҳамкорлик ва инсонпарварлик” масалаларини муҳокама қилишади.
Делегациялар иштирокидаги музокаралар якунида давлат раҳбарлари тете-а-тете форматида алоҳида суҳбат ўтказди.
“New York Times” манбаларининг хабар беришича, Россия томони етакчилар ўртасидаги музокаралар натижасида артиллерия снарядлари ва танкга қарши ракеталарни олмоқчи, КХДР эса Россиядан сунъий йўлдошлар ва ядровий сув ости кемалари учун илғор технологияларни тақдим этишини хоҳлайди.
Бу Ким Чен Иннинг коронавирус пандемиясидан кейин Шимолий Кореядан ташқарига маълум бўлган биринчи сафаридир. У охирги марта Россияга 2019 йилда, шунингдек, Путин билан музокаралар олиб бориш учун келган.