АсосийДУНË

Покистондаги портлашда 11 киши ҳалок бўлди

Дера Исмоил Хон шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 30 киши жароҳатланди.

'Покистондаги портлашда 11 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Покистоннинг Дера Исмоил Хон шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда UsNews хабар берди.

Маълум қилинишича, портлаш 26 сентябрь куни мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Даразинда ҳудудида, Аман Мела яқинида содир бўлган.

Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб бориб, жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатган ва уларни шифохонага олиб кетган.

Портлаш учун жавобгарликни “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (“Покистон Толибонлари”) қуролли гуруҳи ўз зиммасига олган.

Дера Исмоил Хон Афғонистон билан чегарадош ҳудудларга яқин жойлашган бўлиб, шаҳарда аввал ҳам полиция ва хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар содир этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Покистондаги портлашда 11 киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz