Жанубий Африканинг икки шаҳарчасида содир бўлган отишмаларда камида 27 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди. Полиция бир нечта гумондорни қидирмоқда. Хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.
Биринчи ҳодиса Йоҳаннесбург яқинидаги Ведела шаҳарчасида содир бўлди. Қуролланган шахслар тавернага ҳужум қилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланган. Гумондорлар икки автомобилга ўтириб, воқеа жойидан қочган. Полиция саккиз нафар гумондорни қидирмоқда.
Иккинчи отишма Кейптаун яқинидаги Лвандле шаҳарчасида юз берди. Дўконга қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланган.
Полиция ҳар икки ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Отишмаларга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.






