1

Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

МАДАНИЯТ 18.09.2023, 14:05
Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

2023 йил 10-25 сентябр кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия давомида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди. 

Умумҳажон мероси рўйхатига киритилган “Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум коридори” уч давлатда жойлашган 31 та обектдан иборат. Булардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, қолганлари Туркманистон ҳудудида жойлашган.

Турли даврлардаги барча обектлар тарихдаги энг муҳим савдо йўлларидан бири - Ипак йўлида жойлашган бўлиб, узоқ тарих ва бой маданий-тарихий меросни намоён этади.

Ўзбекистон “Буюк ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори” номинациясини тақдим этиш бўйича лойиҳа координатори сифатида иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1