“Телефондаги баҳаё суратлар...”

САВОЛ-ЖАВОБ 25.10.2016, 12:54
Теглар: Савол-жавоб, Ота-она, Оила, Она ва бола
“Телефондаги баҳаё суратлар...”

— Ўғлим 16 ёшда. Яқинда телефонини текшира туриб, беҳаё суратлар ва видеоларга кўзим тушди. Бироз ёшроқ бўлганида, албатта, койиган бўлардим, аммо улғайиб қолди, у билан бу мавзуда қандай гаплашишни билмаяпман...

Умида, 38 ёш, Жиззах вилояти

 

Психология фанлари номзоди, доцент Феруза Акромова ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришга  тайёр...

 

— Кўпчилик оналар  дарҳол ўша беҳаё видеоларни ўчириб ташлаш ва фарзандига қаттиқ гапириш билан муаммони ҳал этиш мумкин деб ўйлашади. Зинҳор ва зинҳор ўғлингиз ўзига тегишли бўлган, шахсий буюми деб билган нарсага сўроқсиз даҳл қилганингизни билмасин. Акс ҳолда унинг ишончини ва ҳурматини йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ўсмирлар ҳиссиётга берилувчан бўлишади, агар телефонини берухсат текширганингиздан хабар топса, жаҳл устида маслаҳатларингизнинг аксини бажариши ҳам ҳеч гап эмас. Бу ёшдаги йигитларга ўзидан катта жинсдошлари, акаси ёки отаси йигит кишининг организмида кечадиган ўзгаришлар, умуман жинсий ҳаёт ҳақида тушунча бериши зарур. Аслида ҳам бундай нозик паллада бола онгини қандайдир нотаниш  инсон берган нотўғри маълумот билан тўдиргандан кўра, яқинлари тушунча бергани афзалроқ. Гап орасида турли беҳаё суратларни томоша қилиш зино эканини ва бундан буён ўғлингиз оиланинг бошқа эркаклари қаторида хонадонингиз шаънини сақлашга масъуллигини таъкидлаб ўтишни унутманг.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1