Вьетнамнинг Ханой аэропортида икки йўловчи Vietnam Airlines авиакомпанияси ходимасига ҳужум қилди. Бўлиб ўтган воқеа видеокузатув камерасига ёзилган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Вьетнам фуқаролик авиацияси бошқармаси берган маълумотга кўра, Vietnam Airlines рейси орқали Ханойдан Хошиминга учаётган икки йўловчи самолётга кеч қолган. Шу масалада авиакомпания ходимаси Нгуен Ле Куин Анга мурожаат этишган. Муҳокама жараёнида эркаклардан бири аёлни тутиб турган, иккинчиси эса қўлидаги сумка билан унинг бошига бир неча маротаба урган. Полиция етиб келгунга қадар аёлни ҳамкасблари ҳимоя қилишга ҳаракат қилган. Безориларнинг бирига Vietnam Airlines рейсида учиш олти ойга, иккинчисига эса бир йилга тақиқланган.