АсосийShou-biznes

Шаҳзода Муҳаммедова севган инсони йўқлигини маълум қилди

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда Азамат Аҳроров билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Жумладан, актриса “Азамат Аҳроровнинг севгисига ишонаман. Жудаям ҳурмат қиламан. Яқин дўстим. Бир нечта фильмларда бирга суратга тушганмиз”,—деди. 

Facebook Mentions ёрдамида амалга оширилган суҳбатда актрисанинг мухлислари кўплаб саволлар йўллади. Ҳатто, улардан бири Шаҳзодага совчи юбориш ниятида эканлигини маълум қилиб, ундан севгилиси бор-йўқлигини сўради. Бу саволга эса актриса “Севганим йўқ”, деб жавоб берди.    

Аввалроқ, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасби, актёр Азамат Аҳроров унинг қўлини сўраганини маълум қилган эди.

Шу ўринда айтиш жоизки, актриса ўзининг Инстаграмдаги саҳифаларида доимий равишда актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров билан тушган суратларини жойлаб, унга юракча шаклида шарҳлар қўйиб бориши мухлисларнинг улар севишган деган хулосага келишига сабаб бўлган эди.

Бошқа янгиликлар