АсосийDunyo

Қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди

'Қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди'ning rasmi

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида икки давлат ўртасидаги барча чегаравий масалаларни ҳал қилиш учун асос бўладиган протокол имзоланди, деди Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар қилди. 

Унинг мазмуни ҳозирча ошкор қилингани йўқ, бироқ ушбу ҳужжат чегарадаги барча келишмовчиликларни ҳал этиши таъкидланди.

“Ушбу баённома келишув асосида имзоланди, бу бизга барча чегаравий муаммоларни ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Худо хоҳласа, яқинда барча давлат чегараларини белгилашни якунлаш бўйича якуний қарор қабул қиламиз. Бугунги кунда қабул қилинган барча қарорлар минтақада тинчлик, барқарорлик учун асос бўлмоқда, чегара ва халқларимиз абадий дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшайди”, — деди у Боткенда 44-сонли баённомани имзолаганидан кейин.

Тожикистон делегацияси раҳбари Саймўмин Ятимов мазкур ҳужжат икки давлат президентлари васиятини амалга ошириш эканлигини таъкидлади.

Протокол томонларнинг машаққатли меҳнати натижасидир, дея қўшимча қилди у.

    Бошқа янгиликлар