@kingkayden лақабли интернет фойдаланувчиси ўзининг твиттер-аккаунтига жойлаган фотосурат қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди, деб ёзади “Вести”.
Суратда ялтираётган оёқлар акс этган. Уларга эса ёғ ёки бўёқ суртилган. Мазкур сурат муаллифи интернет фойдаланувчиларига юзланиб, аслида оёқларга нима бўлганини сўради.
Бир суткадан камроқ вақт ичида бу ёзув 4,5 мингта “лайк” йиғди. Шу билан бирга интернет фойдаланувчилари оёқларга нима суртилганини қизғин муҳокама қилди. Бир муддат вақт ўтгач, жумбоқ ўз-ўзидан ечимини топди. Аслида маълум бўлишича, мазкур сурат интернетга бошқа бир фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган эди. У “оёқларимда бўёқларни ҳис этишни яхши кўраман”, деган изоҳ билан бу суратни бир ой аввал Instagram`га жойлаган.
are these legs shiny and oily or are they legs with white paint on them pic.twitter.com/7Z8e8F1JCZ
— kayden