АсосийJamiyat

“Россия уларни текинга боқмаяпти”. “Юксалиш” раҳбари ҳам рус депутатининг ўзбек мигрантлари борасидаги чақириғига жавоб қайтарди (видео)

'“Россия уларни текинга боқмаяпти”. “Юксалиш” раҳбари ҳам рус депутатининг ўзбек мигрантлари борасидаги чақириғига жавоб қайтарди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Россия ҳукуматидан мамлакатда мигрант болалар учун боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраганда Россия думаси депутати Михаил Делягин эса бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтган фикрларизни эълон қилган эдик.

“Юксалиш” раҳбари Бобур Бекмуродов ҳам рус депутатининг ўзбек мигрантлари борасидаги чақириғига жавоб қайтарди.


"Эмишки, бу Россия конституциясига зид бўлиб, дискриминацияга сабаб  бўлар экан. 

Қолаверса, рус депутати Ўзбекистонга қарата жиддий айбловларни илгари сурди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар Россия ичкарисида руслар учун бегона ва душман анклавларни яратишга қаратилган онгли сиёсатдир. 

Шу билан бирга, у Ўзбекистон Россияга “сиқиб чиқарган” ўз фуқароларини қайтариши лозимлигини билдирган. 

Биринчидан, ҳар қандай мамлакат ўз фуқаролари тўғрисида қайғурган ҳолда, уларга зарур шароитлар яратиш бўйича ташаббусларни илгари суриши нормал ҳолдир. Ушбу ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш сўзсиз Россия қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Иккинчидан, Россияда меҳнат қилаётган ватандошларимиз, табиийки, ҳалол меҳнатлари эвазига ўз оилаларини моддий таъминламоқдалар, Россия уларни текинга боқмаяпти. Бу борада уларнинг аксарияти ёшларни ташкил этган ҳолда, ўзларининг айни кучга тўлган даврларида Россия иқтисоди учун хизмат қилмоқдалар.

Учинчидан, рус депутатининг иттифоқчи мамлакатга нисбатан бу каби ўта оғир айбловларни илгари суриши Россия билан муносабатларда ҳаттоки энг яқин ҳамкорларини ҳам хушёрликка даъват этади. 

Тўртинчидан, ўртоқ Делягин Михаил, агар сиз айтгандек, Россия Федерацияси каби катта мамлакатни меҳнат мигрантлари “парчалай” олса, олдингизда давлатчиликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа муҳимроқ вазифалар турибди.

Михаил, бизда эркин ОАВ бор, Дума депутатлари айтаётган фикрлар Ўзбекистон жамоатчилигига етиб боради ва шубҳасиз мамлакатингизга нисбатан салбий фикрни шакллантиради. Давом этинг." дейди Бобур Бекмуродов.
 

Мавзуга оид

"Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат шунга яраша бўлиши керак!" Алишер Қодиров Россиядан ўзбекларни чиқариш кераклигини айтган рус депутатига жавоб қайтарди

Эслатиб ўтамиз, "Фақат ўзбек болалар учун мактаблар очиш Россия фуқароларига нисбатан камситиш. Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида", - деган эди рус депутати.
 

    Бошқа янгиликлар