АсосийJamiyat

"Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат шунга яраша бўлиши керак!" Алишер Қодиров Россиядан ўзбекларни чиқариш кераклигини айтган рус депутатига жавоб қайтарди

'"Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат шунга яраша бўлиши керак!" Алишер Қодиров Россиядан ўзбекларни чиқариш кераклигини айтган рус депутатига жавоб қайтарди'ning rasmi

Аввалроқ Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Россия ҳукуматидан мамлакатда мигрант болалар учун боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраган. Россия думаси депутати Михаил Делягин эса бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтди.

“Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Россия Конституцияси ҳақида ҳеч нарса эшитмаган бўлса керак, бу қонунда одамларни миллатига кўра камситиш тақиқланган. Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ. Бу ташаббус ҳам тожик диаспораси фақат тожикларга хизмат кўрсатадиган тиббиёт марказлари очилиши ҳақида гапирганда нимани назарда тутган бўлса, худди шундай.

 Бу Россияни йўқ қилишга, қаратилган атайлаб олиб борилган сиёсатдир. Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида. Ва у аслида Россияга сиқиб чиқарган фуқароларни қайтариб олинг. Чунки, айтайлик, Тожикистонда, аҳолининг учдан биридан кўпроғи Россияда яшайди. Бу ҳолат Тожикистон учун ҳам, Россия учун ҳам мутлақо нормал эмас”, - деди рус депутати. 

Айни пайтда Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров россиялик ҳамкасбининг ушбу фикрига жавоб қайтарди. 

"Россия мактабларида ўзбек тилини ўргатиш рус миллатини камситиш ҳисобланадию, Ўзбекистон мактабларида рус тилида таълим берилаётгани ўзбекларни камситиш ҳисобланмайдими? Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат Делягинча бўлса, Ўзбекистонда рус тилига муносабат мутаносиб бўлиши керак", - дея эътироз билдирди Қодиров. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар