АсосийИҚТИСОДИЁТ

“Тахиатош нефт базаси”да қиймати 8 млрд 203 млн сўмлик дизел ёнилғисида камомад аниқланди

“Ўзенергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефт базас...

“Ўзенергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефт базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 млрд 203 млн сўмлик) дизел ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

    Бошқа янгиликлар