АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Уэйн шаҳридаги оилавий фермадан 200 га яқин қовоқ ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Ферма эгасининг ўғли Тодд Кюмнинг журналистларга ва полициячиларга маълум қилишича, қовоқ ўғриларининг фургони кузатув камераларига тушиб қолган.
Видеоёзувдан маълум бўлишича, гумондорлар тўрт киши бўлган. Улар қовоқларни илк уринишдаёқ олиб кетиша олмаган. Шунинг учун улар қовоқнинг қолган қисми учун икки марта қайтиб келишга мажбур бўлган.
120 йилдан бери шу иш билан шуғулланадиган ферма эгаларининг айтишича, улар кўрган зарар миқдори 2,5 минг доллардан 3 минг долларгача.
Ферма эгалари полицияга қовоқ ўғриларини топиш ва ҳибсга олишга ёрдам берадиган исталган маълумот учун 1000 доллар мукофот пули беришларини маълум қилган.
Қовоқлар ҳар йили 31 октябрда анъанавий тарзда ўтказиладиган Хеллоуин байрамига бир неча кун қолганида ўғирланган.
Қовоқдан қирқилган ёритгичлар—бу анъанавий байрам безаги. Бундан ташқари, америкаликлар мазкур байрамга қовоқли пироглар пиширишади.
03.08.2019, 22:17
Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланиши ҳақида хабар бергандик. Маълумки, аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари...30.09.2017, 09:23
Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Ўзбекистонда кенг нишонланадиган Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга ўз табригини йўллади. Табрик матни ЎзАда эълон қилинди. Қадрли...28.06.2017, 10:36
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди. Президент Қарори билан Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа...15.05.2017, 10:53
Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради ЎзА.Фестивалнинг...