1

“Ўзбекнефтгаз” АЖ АССА халқаро уюшмаси аккредитациясига эга бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 25.10.2023, 19:59
“Ўзбекнефтгаз” АЖ АССА халқаро уюшмаси аккредитациясига эга бўлди

“Ўзбекнефтгаз” АЖга ACCAнинг Аккредитацияланган иш берувчи мақоми берилди. Бу билан компания молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги мутахассисларни профессионал ривожлантиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлиги бўйича расман эътироф этилди. Сертификат молиявий бошқарувда энг яхши жаҳон амалиётини жорий этиш имконини беради.

<img src="https://img1.teletype.in/files/cf/03/cf03d1cd-b442-4076-b0b2-ff06e50a9fcc.jpeg" itemprop="contentUrl">

“Ўзбекнефтгаз” АЖ юртимиздаги Сертификатланган бухгалтерлар уюшмасининг «Касбий ривожланиш» йўналиши бўйича Аккредитацияланган иш берувчи мақомини олган 1-давлат, 3-ишлаб чиқариш холдинг компанияси ҳисобланади.

Cертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси – молия йўналишида юқори даражадаги мутахассисларни тайёрлашни ўзига мақсад қилган глобал профессионал уюшма ҳисобланади. Бу профессионал бухгалтерларнинг нотижорат халқаро ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади дунёдаги молиявий касбни ривожлантиришдир. Ассоциация 1904 йилда Буюк Британияда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакатида ўз ваколатхоналарига эга.

Аккредитация ва Ассоциацияга аъзолик жамият ходимларига илғор жаҳон тажрибасига асосланган таълим дастури доирасида профессионал малакани ошириш учун қўшимча имкониятлардан фойдаланиш имконини беради.

Шунингдек, компаниянинг ўз ходимларини ўқитишга сармоя киритиши, қизиқарли ва ноёб лойиҳалар устида ишлашни таъминлайди, бу эса, ўз навбатида, масъулиятли иш берувчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Яна бир афзалликларидан бири бу ёш иқтидорли ва малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали компаниянинг молиявий барқарор бизнесини ривожлантиришга имкон беради.

Уюшма аъзолари молиявий ҳамжамиятдаги профессионаллар билан тажриба алмашишлари, АCCА тадбирлари ва вебинарларида иштирок этишлари, шунингдек, мунтазам равишда тренингдан ўтишлари ва малакаларини оширишлари мумкин.

АCCА таълим дастурлари БМТ томонидан бухгалтерлар, молиячилар ва аудиторлар малакасини ошириш учун ягона халқаро қўлланма сифатида тасдиқланган. Сертификат профессионал ҳамжамиятдаги энг нуфузли сертификатлардан биридир.

“Хусусийлаштириш ва халқаро капитал бозорларига чиқишни режалаштираётган давлат компаниялари учун кадрлар малакасини тизимли равишда ошириш стратегик муҳим вазифадир. Аккредитациядан ўтиш, ўз навбатида, ходимлар малакасини ошириш учун янги имкониятлар очади”, - деб таъкидлади “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг молия-иқтисод бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси Эскендер Ахаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1