АсосийИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистонда пахта учун электрон ҳисобварақ расмийлаштириш муддати узайтирилди

Солиқ қўмитаси сентябрь ойида реализация қилинган пахта хом ашёси учун электрон ҳисобварақ...

Солиқ қўмитаси сентябрь ойида реализация қилинган пахта хом ашёси учун электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддатини жорий йил 1 ноябргача узайтирилганлигини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу ўзгариш, пахта хом ашёсини сотишдаги нархларни эркинлаштиришдаги вужудга келган вазиятни инобатга олган ҳолда истисно тариқасида киритилмоқда.

Маълумот учун, товарлар юклаб жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шу каби ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни харид қилиш ёхуд ушбу ҳужжатни товарлар ҳақиқатда реализация қилинган санадан кейинги сана билан расмийлаштириш Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ солиқ базасини яшириш деб эътироф этилишига ҳамда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар